Америкалик актриса Натали Портман қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда актриса вакилига таяниб People нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Натали Портман ва унинг турмуш ўртоғи Бенжамин Миллпе қизалоқнинг ота-онаси бўлди», — дейди актриса вакили.
Унинг сўзларига қараганда, актриса фарзандини 22 февраль куни дунёга келтирган. Қизалоққа Амалия деб исм қўйишди.
«Она ва бола бахтли ва соғлом», — дея қўшимча қилди у.
Бу Портман ва унинг турмуш ўртоғининг иккинчи фарзандидир. 2011 йилда актриса ўғилли бўлган ва унга Алеф деб исм қўйишган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!