«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси 2016 йил давомида давлат ва жамоат тадбирларида иштирок этган ижодкорлар ва барча хонандаларга ташаккурномалар топширди. Бу ҳақда бирлашма матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этишларича, ижодкорлар ва барча хонандалар Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан жойларда ўтказилган «Биз буюк юрт фарзандларимиз» ҳамда «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари, Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналаридаги иштироки учун тақдирланган.
Ташаккурнома олганлар орасида Лола, Шаҳзода, Манзура, Абдулла Қурбонов каби хонандаларни кўриш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)