Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA)нинг «Goldэн Стейт Уорриорз» жамоаси 1 март куни Хосе Калдеронни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Икки соат ўтиб клуб Калдерон хизматларидан воз кечди, деб ёзади Meduza.
Испаниялик 35 ёшли баскетболчи жамоаси сафида 1 дақиқа ҳам ўйнамай, 2 соат ичида 415 минг доллар ишлаб олди.
Келишув оғзаки равишда амалга оширилган бўлса-да, «Goldэн Стейт Уорриорз» баскетболчига товон пули тўлашга қарор қилди.
2015 йилни NBA чемпиони таркибида кутилмаганда ҳужумчи жароҳат олгани учун, жамоага айнан мана шу позицияда ўйнайдиган баскетболчи керак бўлди. Шу сабабли клуб Хосе Калдерон хизматларидан воз кечди— у ҳужумчи эмасди.
Хосе Калдеронга «Goldэн Стейт Уорриорз» футболкасини кийиш насиб қилмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)