Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқининг Буюк Британия унинг таркибидан чиққандан кейинги ривожланиши бешта сценарийсини тақдим этди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Brexit қанчалик оғриқли ва қайғули бўлмасин, Европа Иттифоқини келажакка томон ҳаракатланишини тўхтатиб қола олмайди.Биринчи сценарий аввалги йўналишда давом этишни кўзда тутади. Иккинчи сценарий Европа Иттифоқи асосий ҳаракатларини сиёсий жараёнлар интеграциясини тўхтатиб, умумий ички бозорни ривожлантиришга қаратади.Жан-Клод Юнкер, Еврокомиссия раҳбари
Учинчи сценарий интеграцион жараёнлар Европа Иттифоқи таркибидаги мамлакатлар гуруҳида ривожлантирилишини назарда тутади. Тўртинчи сценарий Европа Иттифоқи ҳаракатларини «камроқ, аммо самаралироқ» тамойили бўйича бир нечта йўналишларга қаратишини кўзда тутади.
Бешинчи сценарий эса Европа Иттифоқи мамлакатлари ваколатлар, ресурслар ва қарорлар учун жавобгарликни бўлишишини илгари суради. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)