Игорь Криушенко футбол бўйича Беларусь терма жамоасига бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб ёзди «Championat.asia» Беларусь нашрларига таяниб.
Криушенко ўз вақтида Ғузорнинг «Шўртан» клубида ҳам ишлаган ва жамоани 2011—1012 йиллар давомида шуғуллантирган. Кейинроқ эса Беларуснинг етакчи клуби «Торпедо БелАЗ» сафига ўтиб кетган.
53 ёшли мутахассиснинг «Шўртан» билан илиқ хайрлашмагани борасида тахминлар бор. Бироқ бу масала кейинчалик очиқ қолдирилди ва Криушенко ишдан бўшатилди.
Маълумот учун, Беларусь терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашида Франция, Голландия, Швеция, Болгария ҳамда Люксембург билан бир гуруҳдан жой олган. Жамоа сафарда Голландиядан 1:4 ва Болгариядан 0:1 ҳисобида енгилган. Ўз майдонида эса Франция билан 0:0 ва Люксембург билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Шу тариқа 2 очко билан гуруҳда 5-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)