Ўзбекистон репетиторлар бирлашмаси сайти — UPRO.uz репетиторларнинг энг долзарб саволларига жавоб беради.
Ўқувчилар қидирувини нимадан бошлаш керак?
Ўқувчилар қидирувини бошлашнинг бир нечта варианти мавжуд. Авваламбор, қариндошлар, дўстлар ва яқинларингизга репетиторлик фаолиятингиз ҳақида маълум қилишингиз керак. «Сарафан радиоси» (ахборот тарқатишнинг норасмий тури)ни ҳечким бекор қилгани йўқ. Шундай экан, илк ўқувчиларингизни айнан шундай йўл орқали топишингиз мумкин.Бундан ташқари, газеталарга эълон бериш, флаерлар тарқатиш, потенциал аудиторияда (сиз кўзда тутган ўқувчиларнинг ёшига қараб мактаблар, олий ўқув юртлари ва бошқа таълим муассалари яқинида) рекламанинг бошқа турларидан фойдаланиш каби вариантлар ҳам мавжуд. Ва ниҳоят, бизнинг назаримизда, хизматларингиз тўғрисидаги маълумотни интернетга жойлаштириш бугунги кунда ахборот тарқатишнинг энг долзарб усулларидандир.
Ўқувчиларни интернет орқали қидиришнинг афзаллиги нимада?
Ўқувчиларни интернет орқали қидиришнинг афзалликлари талайгина: қулайлик, оммабоплик, молиявий ва вақт жиҳатидан тежамкорлик.
Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни қаерга жойлаштирган яхшироқ?
Вариантлар иккита: оммабоп эълонлар тахтаси ва репетиторлар учун ихтисослашган манбалар. Биринчи ҳолатда, энг муҳим афзаллик – кенг қамровлилик. Эълонингизни кўпчилик кўради. Иккинчиси – ўқувчилардан катта миқдорда мурожаатлар олиш имконияти катта.
UPRO.uz сайтининг афзалликлари қандай?
UPRO.uz – Ўзбекистон репетиторлар бирлашмаси сайти. Айнан шу сайт орқали хизматларингизни йўналтиришни таклиф этишимизнинг сабаблари:
- Хизматларингизнинг самарали рекламаси! Ўқувчиларни кўпроқ жалб қилишда рекламаларга энди вақт ва куч сарфламайсиз. Сайт маъмурияти бу вазифани ўз бўйнига олади. Қилишингиз лозим бўлган биргина нарса – UPRO.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, анкетани тўлдириш!
- Йил давомида кўплаб ўқувчилар! Репетиторлик – мавсумий фаолият экани яхши маълум. Янги ўқувчилар ўқитувчиларни имтиҳонлардан олдин қидиради, репетиторлар ҳам ўз хизматлари ҳақида айнан шу мавсумда эълон қилади. Энди бу муаммо ҳал этилди. UPRO.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, хизматларингизнинг йиллик рекламаси кафолатига эга бўласиз!
- Ва энг муҳим афзаллик – бепул хизмат! Қилишингиз лозим бўлган биргина нарса – анкетани тўлиқ тўлдириш ва талабномаларни қабул қилишни бошлаш!
Рўйхатдан ўтишда қандай маълумотларни кўрсатишим лозим?
Репетитор анкетаси тўлдириш учун жуда осон ва қулай. У тўрт асосий бўлимни ўз ичига олади: ўзингиз ҳақидаги маълумотлар, алоқа маълумотлари, таълим ва ўқув фанлари. Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг анкетангизни Ўзбекистондаги барча интернет фойдаланувчилари кўра олади!
Сайтда алоқа маълумотларимни яшириш мумкинми?
UPRO.uz сайтининг афзалликларидан бири – алоқа маълумотларингизни кўрсатмаслик имкониятининг мавжудлигида. Бундай ҳолатда хизматингизга қизиқиш билдирган ўқувчи сиз билан қандай боғланиши мумкин? Айнан шундай ҳолатларда сайтда хабар алмашишнинг ички тизими йўлга қўйилган. Ўқувчи «Хабар ёзиш» бўлими орқали сиз билан боғланиши мумкин. Шартлар, дастурларни ҳар томонлама муҳокама қилиб, саволлар ва изоҳлардан сўнг, бу ўқувчини ўқитишни истасангиз ўз алоқа маълумотларингизни беришингиз мумкин.
Барча репетиторлар ичидан ўқувчи айнан мени танлаши учун нима қилишим керак?
Биринчидан, анкетанинг барча иловаларини тўлиқ тўлдиришингизни, маълумотингиз ҳақидаги ахборотни албатта ёзишингизни, шунингдек, мавжуд диплом ва сертификатларингизни илова қилишингизни тавсия этамиз. Бу нафақат чуқур билимга эга эканингизни тасдиқлайди, балки потенциал ўқувчиларингизнинг сизга бўлган ишончини янада оширади.Иккинчидан, сайтда репетиторни рейтинг баҳолаш тизими йўлга қўйилган. Қанчалик яхши таълим берсангиз, шунчалик кўп ўқувчида сизга юқори рейтинг бериш истаги пайдо бўлади!
Ҳаммаси тушунарли, UPRO.uz да рўйхатдан ўтаман. Дарвоқе, бунинг баҳоси қанча?
Асосийси – UPRO.uz сайтида рўйхатдан ўтиш ва анкетани жойлаштириш бепул! Репетиторлик – мураккаб, аммо, шу билан бирга, қизиқарли ва олийжаноб меҳнат! UPRO.uz Ўзбекистон репетиторлари бирлашмаси сайтида рўйхатдан ўтишингиз ўқувчиларни топиш вазифангизни енгиллаштиради ҳамда сизда диққатингизни фақат касбий вазифаларга жалб этиш имкони пайдо бўлади. Репетиторлар мазкур ҳавола (https://upro.uz/rus/users/register) орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)