Британиялик актриса Эмма Уотсон мухлислари билан селфи тушмаслиги сабабини маълум қилди. Бу ҳақда актриса Vanity Fair журналига маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу мен учун яшаш ёки яшамаслик ўртасидаги тафовутдир.Актриса кимдир уни суратга олиб, суратни интернетда чоп этса, икки сонияда унинг қаерда эканлигини аниқлаш мумкин бўлган маркер яратилишини маълум қилди.Эмма Уотсон, актриса
Улар қандай либосда эканлигим ва ким билан ҳамроҳ эканлигимни кўра олишади. Мен шунчаки кузатиш имконини берувчи ушбу маълумотларни тақдим эта олмайман.Унинг сўзларига қараганда, у баъзан суратга тушишдан бош тортади, бироқ бунинг ўрнига дастхат ёки суҳбатни таклиф қилади. Бундан ташқари, Уотсон шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги у учун мавҳум тушунча эмаслигини маълум қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Эмма Уотсон, актриса
Изоҳ (0)