1 март куни Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Зулфия ҳайкали пойида маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Хабар беришларича, тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда шоиранинг Ватан, баҳор, аёлларни, беғубор инсоний туйғуларни тараннум этувчи шеърларидан намуналар янгради. Шоира сўзи билан куйланувчи қўшиқлар ижро этилди. Ижодкор ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб бўлиш юртимиздаги барча қизларнинг орзуси. Халқимизга, Ватанимизга, юртимизнинг ардоқли шоираси номига муносиб бўлиш бизнинг бурчимиз.Тадбирда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди.Фарида Тошпўлатова, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)