Ўзбекистон Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 27 февраль куни Commerzbank’нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Бодо Тёнс билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида инвестиция ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари ва Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокама этилди.
Шунингдек, томонлар хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)