Осиё Чемпионлар лигаси—2017 нинг илк турида «Бунёдкор» устидан 2:0 ҳисобида зафар қучган Саудиянинг «Ал-Аҳли» клуби Эронда «Зоб Аҳон»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва «C» гуруҳи пешқадамига айланиб олди.
Саудияликлар Эрондаги беллашувда бир киши кам қолди, шунингдек, бир марта пенальти билан йўлиқди. Бутун бир тайм бир киши кам ўйнаса ҳам, якунда ғалабани илиб кетди.
«Зоб Аҳон» илк турни Амирликларда «Ал-Айн»га қарши ўтказиб, 1 очко ишлаб олганди — 1:1. «Ал-Айн»нинг ўзи эса кеча — 28 февраль куни «Бунёдкор» стадионидан зафар қучиб қайтди — 3:2.
Шу тариқа 2-турдан кейин «қалдирғочлар» гуруҳнинг сўнгги жамоаси бўлиб қолди. Сергей Лушчан бошчилик қилаётган клуб бирорта ҳам очко ишлаб олишнинг уддасидан чиқа олмаган.
Осиё Чемпионлар лигаси «C» гуруҳи. 2-тур 28 февраль, сешанба
Изоҳ (0)