Архитектор Рикардо Бофилл 1973 йили Барселона шаҳри яқинида ташландиқ цемент заводини топган. Ўша вақтда у La fabrica номли лойиҳасини бошлаган. Лойиҳага асосан, у эски заводни замонавий уйга айлантирди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Завод Биринчи жаҳон уруши даврида ҳам ишлаган, шундан сўнг узоқ вақт давомида вайронага айланган. Бофилл ва унинг жамоаси таъмирлаш ишларига бир неча йил сарфлади. Заводнинг маълум бир қисми бузиб ташланди.
Уйни жиҳозлашда ўсмликларга алоҳида аҳамият берилди — эвкалипт, палма ва зайтун дарахтининг хима-хил турлари ўтқазилди.
Эски заводнинг бирор жойи бошқасига ўхшамайди.
La fabrica лойиҳасининг бошланганига қирқ йилдан кўпроқ бўлганига қарамасдан, у ҳали ҳам давом этмоқда. Архитектор ғаройиб уйини такомиллаштиришда давом этмоқда.
Мен худди ташқи дунёдан ва ҳар кунлик ҳаётдан ҳимоя қилинган ёпиқ дунёда яшаётгандекман.Рикардо Бофилл, архитектор
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)