Бугун — 28 февраль куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 2-турида Амирликларнинг «Ал-Айн» клубини қабул қилади.
Жорий мавсум ҳисобидан «Бунёдкор» гол урганича йўқ. Плей-оффда «Ал-Жаиш» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, гуруҳ босқичини Саудияда «Ал-Аҳли»дан енгилиш билан бошлади — 0:2. Умумий ҳисобда «Бунёдкор» 400 дақиқага яқин вақт давомида Чемпионлар лигасида муваффақият қозонмади.
«Ал-Айн» эса турнирнинг амалдаги финалчиси ҳисобланади. Бир йил аввал клуб Тошкентнинг «Локомотив» клубини чорак финалда, Сардор Рашидовнинг «Ал-Жаиш» клубини ярим финалда қолдириб кетганди.
Учрашув 18:00 да старт олади. «Дарё» беллашув давомида матнли онлайн олиб боради.
Изоҳ (0)