АҚШ Сенати Қўшма Штатлар савдо вазири лавозимига миллиардер Уилбур Россни тайинлаш учун овоз берди. Бу ҳақда 28 февраль, сешанба куни Reuters агентлиги маълум қилди.
79 ёшли инвесторни 72 нафар сенатор қўллаб-қувватлади, қонун чиқарувчиларнинг 27 нафари қарши овоз берди. Демократик партиянинг 19 нафар вакили миллиардер учун овоз берди.
Росс банкрот бўлган компанияларни қайта сотишга ихтисослашган. У W.L.Ross & Co. компаниясини бошқарган ва 2002 йилда International Steel Group компаниясига асос солган. Росснинг бойлиги 2,9 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Бизнесмен АҚШ президенти Дональд Трампнинг савдо келишувларини, жумладан, Хитой ва Мексика билан қайта кўриб чиқиш, шунингдек Қўшма Штатларда янги иш ўринларини яратишни кўзда тутувчи иқтисодий дастури тарафдоридир.
Изоҳ (0)