22 февраль, чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Савдо-саноат палатаси ўртасида 2017—2019 йиллар учун имзоланган Бош келишувда қўшимча кафолатлар тавсия этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Касаба уюшмалари Федерацияси ёз мавсумида болаларнинг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олиш ва соғломлаштирилишини ташкил этишга, уларда «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларини, шунингдек, республиканинг экология жиҳатдан ноқулай минтақаларида истиқомат қилувчи болаларни соғломлаштирилишига қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб боради.
Бош келишувда, шунингдек, жамоа шартномаларига аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатларни, шу жумладан:
- ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш;
- болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш;
- касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар ўрнатиш;
- узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек, сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш имтиёзларини киритиш тавсия этилди.
Изоҳ (0)