Британия парламенти Қуйи палатасининг энг кекса аъзоси Жеральд Кауфман 86 ёшида оламдан ўтди. Тегишли баёнот марҳум оиласининг расмий вакили томонидан 26 февраль, якшанба куни маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Кауфман 1970 йилдан буён Шимоли-ғарбий Англияда лейбористлар партиясидан парламент аъзоси бўлиб келган. 2015 йилда у Қуйи палатанинг энг кекса депутати бўлди.
«У ҳаёт ва сиёсатни яхши кўрар эди. Мен уни жуда қўмсайман», — дейди лейбористик партия етакчиси Жереми Корбин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)