Туркия президентининг маслаҳатчиси Илнур Чевик мамлакатнинг Суриядаги операцияси Манбиж қўлга киритгандан сўнг якунланишини маълум қилди.
Бу ҳақда у Sabah газетаси ва Туркия ҳукуматининг ахборот ва матбуот бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
«Манбиж ҳудудининг 85 фоизга яқини ва унинг ён-атрофи Курдистон ишчи партияси жангарилари томонидан назорат қилинмоқда. Туркия араб аҳолисини Манбижга қайтариш ва уни курд жангариларидан тозалаш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Манбиж қўлга киритилгандан кейин, Туркия Сурия ҳудудидаги операциясини тўхтатади», — дейди президент маслаҳатчиси.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳам Манбиж шаҳрини озод қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)