Америкалик актриса Анжелина Жолининг 15 ёшли ўғли Мэддокс Жоли-Питт онаси суратга олаётган фильмга продюсерлик қилмоқда. Бу ҳақда Metro нашри маълум қилди.
Жолининг маълум қилишича, айнан Мэддокс уни ушбу лойиҳа билан шуғулланишга кўндирган. Бир йил аввал у актрисага америкалик ёзувчи Лун Уннинг «Улар аввал отамни қатл этишди: Камбоджа қизининг хотиралари» китобини кўрсатган. Китоб «қизил кхмерлар» бошқаруви даври ҳақида ҳикоя қилади.
У сценарийни ўқиди, мулоҳазалари билан ёрдам берди, шунингдек, ишчи йиғилишларда қатнашди.Мэддокс 2001 йилда Камбоджада дунёга келган. Етти ойдан сўнг Анжелина Жоли уни фарзандликка олган ва АҚШга олиб келган. Кейинчалик улар бир неча марта Камбоджага ташриф буюрган.Анжелина Жоли, Голливуд актрисаси
1975 йилда «қизил кхмерлар» коммунистик ҳаракати Камбоджа ҳукуматини эгаллаб олган. Кейинги тўрт йил ичида улар олиб борган қатағон туфайли мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми ҳалок бўлган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)