Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод Америка етакчиси Дональд Трампга мактуб йўллади. Кўп варақли мактубнинг матни Эрон собиқ раҳбарининг сайтига жойлаштирилган, деб ёзади «ТАСС».
Аҳмадинажод мактубида турли сиёсий ва иқтисодий мавзулар, одоб-ахлоқ қоидалари, шу жумладан, турли тарихий шахслар ва замонавий сиёсатчиларнинг аёлларга бўлган муносабати ва тарих саҳифаларига, ҳатто буюк форс шоири Саъдийнинг ижодига мурожаат қилади.
Собиқ президент мактубида 25 асрдан ортиқ тарихга эга буюк эрон миллати номидан фикр билдиради.
Аҳмадинажод бундан аввал ҳам дунё етакчилари, жумладан, АҚШ президенти кичик Жорж Буш ва Барак Обама, шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркелга ҳам юқоридаги каби мактубларни юборган.
Собиқ президентнинг бу каби фаол ёзишмалари Эронда салбий реакцияни келтириб чиқармоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!