Эрон ҳарбий денгиз кучлари Ҳинд океанининг шимолий қисмида кенг қамровли «Вилоят-95» номли ҳарбий ўқув машғулотларини бошлади. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Машғулотлар 26 февраль куни Эрон ҳарбий денгиз кучлари қўмондони, контр-адмирал Ҳабибулла Сайёрий буйруғи билан бошланди. Хабар қилинишича, машқлар тахминан 2 миллион квадрат километр ҳудудда бажарилмоқда.
«Вилоят-95» тактик манёврлар, разведка операциялари, ракета ва торпедани учириш ҳамда қутқарув операцияларини амалга оширишни кўзда тутади.
Мудофаа операциялари доирасидаги машғулотлар вақтида Эронда ишлаб чиқарилган сувости кемаси ва вертолётлардан фойдаланилади. Эрон ҳарбий денгиз кучлари қўмондонлиги жанговар техникалар сонини ошкор қилмади.
Изоҳ (0)