NBC News телеканали ҳамда Wall Street Journal нашри томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 53 фоиз респондент АҚШ Конгресси Дональд Трампнинг 2016 йилдаги Россия ҳукумати билан тахмин қилинаётган алоқаларини текшириши керак деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Сўров қатнашчиларининг 25 фоизи мазкур фикрга қарши овоз берган бўлса, 21 фоизи фикр билдиришда иккиланди.
Аввалроқ The Washington Post АҚШ ҳукумати ОАВларда Дональд Трампнинг Россия билан алоқаларига оид тарқалган гап-сўзларни рад этишга ҳаракат қилганлигини қайд этган эди. Нашрда хабар берилишича, исмини ошкор қилмаган, Оқ уй томонидан ёлланган мансабдор шахслар ОАВлар билан боғланиб, Трампнинг сайловолди гуруҳи аъзолари ҳамда Россия разведкаси ходимлари ўртасида тахмин қилинаётган алоқаларга доир ахборотга қўшилмаслигини маълум қилган.
Бундан аввал The New York Times нашри тўрт нафар собиқ ва айни дамда фаолият юритаётган мансабдор шахсларга таяниб, Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясини ташкил этганлар ҳамда унинг кўплаб сафдошлари 2016 йилда Россия разведкаси билан кўп бор боғланганини хабар қилган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)