24 февраль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.
Мажлисда «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирларнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик- процессуал, Жиноят-ижроия кодексларига ва «Судлар тўғрисида»ги ҳамда «Прокуратура тўғрисида»ги қонунларга «Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳасини янада кенгайтиришга, тергов устидан суд назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий жазолар тизимига мажбурий «жамоат ишлари»нинг киритилиши муносабати билан қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилинади. Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туриш, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш, дастлабки тергов, шунингдек, фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилмоқда.Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш чоғида барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқди ва қонун лойиҳалари биринчи ўқишда қабул қилинди.Шуҳрат Мамажонов, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)