Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг ўғли Эдиньо гиёҳванд моддалар савдосидан пул ювгани учун 12 йил ва 10 ойга қамалди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Иш кўриб чиқилаётган вақтда айбланувчи озодликда бўлиб турганди. Айблов эълон қилинганидан кейин Эдиньо жазо муддатини ўташ учун полицияга таслим бўлди. Сантос шаҳридаги полиция маҳкамасига келган Эдиньо айбининг заррача исботи йўқ эканини маълум қилди.
Мен аламзадаман, чунки суд тизими мени жазолади. Мен ҳеч қачон пул ювишда айбдор бўлмаганман.Маълумот ўрнида, Эдиньо (асл исми Эдсон Шолби Насименту) «Сантос» ва Бразилиянинг бошқа клубларида тўп сурган. У профессионал фаолиятини 1999 йили якунлади ва мураббийлик билан шуғулланди.Эдиньо, собиқ футболчи
2014 йили пул ювишда гумонланган Пеленинг ўғлига 33 йиллик қамоқ жазоси белгиланганди. Апелляциядан сўнг эса Эдиньога қарийб 13 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.
Собиқ футболчи гиёҳванд моддалар истеъмол қилганини тан олди, аммо унга бўлган тобеликдан қутулганини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)