Италиянинг жанубий вилояти Апулия фуқароси суд хатолиги туфайли ҳаётининг 21 йилини қамоқда ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Катанзаро шаҳри апелляция суди 51 ёшли маҳкум Анжело Массарони озод этиш ҳақида қарор қабул қилди. Маҳаллий ОАВларининг маълум қилишича, у 1995 йилда юз берган қотилликда айбланиб, 30 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.
Массарога нисбатан айблов қотилликда уни айблаган маълумот етказувчи ва ёзиб олинган сўзлашувларни эшитишга асосланиб чиқарилган.
Бу ёзувларда прокуратура Массаро ва унинг рафиқаси суҳбатини топган. Унда айбланувчи рафиқасига Апулия шевасида гўё «Ўликни олиб кетаяпман» дея маълум қилган. Бироқ унинг охирги сўзлари нотўғри тушунилган, у жасадни эмас, аллақандай оғир буюмни англатган.
Бундан ташқари, адолатсизлик туфайли айбланган эркакнинг адвокати қотиллик юз берган тунда у бошқа жойда бўлганлигини исботлашга эришди.
Массаро қамоқда ҳам ишининг қайта кўриб чиқилишига умид қилган ва бир неча марта жазони ижро этиш ва адлия вазирларига мурожаат қилган. У қамоқ жазосини ўтаган йилларда ушбу орган раҳбарлари ўн мартадан ортиқ ўзгарган.
Изоҳ (0)