АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама даврида Миллий хавфсизлик кенгашининг катта маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Румана Аҳмад мамлакатнинг янги маъмуриятида саккиз кун ишлагандан сўнг, лавозимини тарк этди. Бу ҳақда MSNBC маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Саккиз кунга чидаб бердим», — дейди у.
Унинг сўзларига қараганда, у бу қарорни АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга етти мусулмон мамлакат фуқароларининг киришини тақиқлаш тўғрисидаги фармони, шунингдек, бирор нарсага таъсир кўрсата олиш имкониятининг йўқлиги сабаб қабул қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)