Буюк Британия собиқ бош вазири Маргарет Тэтчерга қарашли Лондоннинг Челси туманида жойлашган квартира 1,2 миллион фунт стерлингга сотувга қўйилди. Бу ҳақда Business Insider нашри маълум қилди, деб ёзади «РБК».
The Telegraph’нинг аниқлик киритишича, ушбу апартаментларда Тэтчер ва унинг турмуш ўртоғи Денис 1950 йилларда яшаган. Ўшанда собиқ бош вазир адвокат бўлиб ишлаган ва айни ўша даврда сиёсий карьерасини давом эттиришга қарор қилган.
Business Insider’нинг маълум қилишича, квартира қизил ғиштли бинонинг олтинчи қаватида жойлашган. Унинг тўртта хонаси бўлиб, улардан иккитаси ётоқхонадир.
Strutt & Parker кўчмас мулк агентлигининг таъкидлашича, квартирани узоқ муддатга, яъни 24 йилга ижарага олиш ҳам мумкин. Бироқ уларнинг маълум қилишича, апартаментлар капитал таъмирга муҳтож.
Изоҳ (0)