БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТда терроризмга қарши кураш бошқармасини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бош котибнинг сўзларига кўра, янги тузилма терроризмга қарши кураш билан шуғулланувчи ўнлаб агентликлар ва дастурлар фаолиятини тартибга солиш учун зарур.
«Янги тузилмани яратишдан кўзланаётган ягона мақсад ишнинг самарасини оширишдир», — деди Гутерриш.
Гутерриш янги тузилма раҳбари лавозимига Россия вакили тайинланишини қайд этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)