Покистоннинг Лаҳор шаҳри марказида 23 февраль куни яна бир портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Geo TV телеканали сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Қайд этилишича, портлаш шаҳар марказида жойлашган ресторан атрофида содир бўлган. Воқеа қурбонлари ва жабр кўрганлар, шунингдек, портлаш билан боғлиқ бошқа тафсилотларга ҳозирча ойдинлик киритилмади.
Аввалги портлаш ҳам 23 февраль куни Лаҳор шаҳрининг жануби-шарқида содир бўлиб, унинг натижасида 17 киши жабрланган ва етти киши ҳалок бўлган эди.
Тахминларга кўра, мазкур ҳодисага қурилишдаги электр генераторининг портлаши сабаб бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)