Қизил Хоч халқаро қўмитасининг Суриядаги вакиллари 20 февраль куни бир неча уринишлардан сўнг Ал-Ваерга гуманитар ёрдам етказишга эриша олмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ташкилотнинг маълум қилишича, бунга ердаги жанговар ҳаракатларнинг кучайиши сабаб бўлган.
«50 минг киши беш ой давомида ёрдам олишга муваффақ бўлмади», — дея қўшимча қилди қўмита.
Аввалроқ CNN АҚШ мудофаа бошқармасидаги манбасига таяниб, Пентагон Америка армияси мунтазам бўлинмасини вақтинчалик Сурия шимолига жойлаштириш эҳтимолини кўриб чиқаётганлигини маълум қилган эди.
Кейинроқ Остонадаги музокаралар давомида Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимини кузатиб бориш учун гуруҳ ташкил этилиши ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълум бўлди. Унга Россия, Туркия ва Эрон киради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)