Машҳур Голливуд режиссёри Стивен Спилбергнинг онаси Лиа Адлер 97 ёшида вафот этди. The Hollywood Reporter журналига асосланиб, хабар берди «ТАСС» .
Ўғлининг кинога бўлган муҳаббатини пайдо бўлишида муҳим ўрин тутган Лиа Адлер пианиночи ва рассом эди. Лос-Анжелес шаҳрида унинг «Сомон йўли» номли яҳудийлар учун мўлжалланган ресторани бўлган.
Лиа Адлер Стивеннинг отаси Арнольд Мейер Спилберг билан 1945 йили турмуш қурган. 1966 йили улар ажрашишдан олдин 4 та фарзанд, шу жумладан, Стивен Спилберг дунёга келган. Стивен Спилбергнинг отаси ҳамон ҳаёт – шу йилнинг 6 февраль куни у 100 ёшга тўлганди.
Маълумот учун, Стивен Спилберг «Шиндлер рўйхати» (1993), «Оддий аскар Райанни қутқариш» (1999), «Мюнхен» (2005), «Линкольн» (2012), «Юра даврига саёҳат» трилогияси ва Индиана Жонс ҳақидаги машҳур фильмлар режиссёри саналади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)