Наманган вилояти Норин туманидаги Тошлоқ қишлоқ фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бирида юзага келган жанжал оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Хонадон соҳиби — 1961 йилда туғилган, айни дамда ишсиз бўлган фуқаро маст ҳолда 1983 йилда туғилган ишламайдиган маҳалладошини калтаклаган.
Танасининг турли жойлари жароҳатланган фуқаро касалхонага ётқизилган. Бироқ жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳаётдан кўз юмган.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир жараёнида маҳалладошининг қотилига айланган шахс қўлга олинди. Ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати ахборотидан
Изоҳ (0)