Германиянинг Нюрнберг шаҳрида Porsche Panamera хэтчбекининг янги авлоди омма олдида кесиб ташланди, деб ёзади «Мотор».
Автомобиль йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларни қутқариш бўйича ўз маҳоратини ошираётган ўт ўчириш ходимларига тақдим этилди. Porsche компанияси автомобилни тест синовлари учун мўлжалланган партиядан тақдим қилди.
Ўт ўчириш ходимлари фавқулодда вазиятларда машина ичидан жабрланганларни тез, самарали ва хавфсиз равишда чиқариб олишга ёрдам берадиган махсус «қутқарув схемаси» бўйича ишлади.
Европада Panamera 113 минг еврога сотилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)