Chevrolet компанияси янги авлод Chevrolet Camaro купесининг трекли модофикацияси — ZL1’нинг батафсил динамик хусусиятларини эълон қилди, деб ёзади Motor. Синовлари у соатига 318 километрлик максимал тезликка эриша олишини кўрсатди.
Camaro синовлари Германиянинг Папенбург шаҳридаги полигонда бўлиб ўтди. Тестлар чоғида Goodyear Eagle F1 Supercar 3 завод шиналаридаги стандарт спорткар қўлланилди. Унинг серияли машинадан ягона фарқи ҳайдовчининг хавфсизлиги учун қўшимча ускуна ва салонга жойланган ўлчаш асбоби бўлди.
Camaro 12,3 километрли трекни ҳар иккала йўналишда босиб ўтди, унинг максимал тезлиги дастлаб соатига 325 км, сўнг — соатига 311 километрни ташкил қилди. Уларнинг ўртача қиймати якуний кўрсаткич деб қабул қилинди.
Бундан ташқари, синовлар 10 поғонали автоматик узатиш қутиси билан таъминланган спорткар нолдан соатига 96 километргача 3,5 сония ичида тезлаша олишини кўрсатди.
Chevrolet Camaro ZL1 650 от кучига тенг компрессорли «саккизлик» билан жиҳозланган. Модель аввалгисидан 91 килограммга енгиллашди, яхшиланган Magnetic Ride Control мехатрон шасси, орқа дифференциал электрон блокировкаси, Brembo тормоз механизмлари ва 20 дюймли ғилдирак дискларига эга бўлди.
Изоҳ (0)