Саудиянинг «Ат-Таавун» клубини руминиялик Константин Гилке бошқариб боради. Жамоасининг Чемпионлар лигасида тасодифан иштирок этаётганини айтишдан уялмаган мураббий ҳар эҳтимолга қарши «темирйўлчилар» ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
Ўзбекистонда мавсум ҳали бошланмаганини биламиз. Бир нарса дейишим қийин, чунки баъзи жамоалар биринчи расмий ўйиндаёқ ижобий натижа кўрсата олади.«Локомотив»да журналистлар саволига одатдагидек Андрей Микляев жавоб қайтарди. Унинг фикрларида айтишга арзигулик биргина жиҳат бўлиб, мутахассис «Ат-Таавун»нинг сўнгги икки учрашувини «Локомотив» ўрганиб чиққанига ойдинлик киритди. Қолганига эса навбатчи гаплардан нарига ўтмади.«Локомотив»да ҳамма нарса бор: куч, тезлик ва рақибга нисбатан босим. Очиғи, бу жамоани ҳурмат қилишимиз лозим.
Эртанги баҳс биз учун муҳим. Тарихда илк бор Чемпионлар лигаси ўйинини ўтказамиз. Футболчиларимиз учрашувни интиқлик билан кутмоқда. Биз янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз. Менда эртанги ўйинга оид бир қатор режалар бор. Уни «А» пландан бошлаймиз. Ўхшамаса «B», «C» режаларга ўтамиз.
Константин Гилке, «Ат-Таавун» бош мураббийи
Жамоа аъзоси Олег Зотеев эса бу борада устозига ўрнак бўлди. У дадил фикр билдириб, эртанги учрашувда ўзбекистонлик футболчиларни яхшироқ кузатишга чорлади. Боиси саудиялик журналистлардан бири ўз футболчиларини тезкор ва техникаси зўр деб атаб, ўзбекистонлик футболчиларда асосан жисмоний жиҳат устунроқ экани борасида фикр билдирганди.
Ўзбекистонда ҳам техник томонлама маҳоратли футболчилар кўп. Хусусан бизнинг жамоада ҳам бундайлар етарлича. Ишонмасангиз, эртага ўйинимизни кўринг, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз!Олег Зотеев, «Локомотив» аъзоси
Изоҳ (0)