Indiegogo краудфандинг майдонида Moto Z учун янги модулга маблағ йиғиш бўйича кампания ишга тушди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У смартфонда олинган суратни дарҳол босиб чиқариш имконини беради.
Дубайнинг Team One Technology компанияси суратларни босиб чиқариш учун ихчам ва арзон ечимни таклиф қилди.
Ишлаб чиқувчилар Moto Mods Development Kit базасида фотосуратларни босиб чиқариш функциясига эга ғилофни яратди. SMART Z Printer ихчам ҳажмга эга бўлиб, қурилманинг орқа корпусига ўрнатилади. Бошқа фотопринтерларга нисбатан у анча кам энергия сарфлайди ва кам жой эгаллайди — у Moto Z’га нисбатан икки марта қалинроқ.
Агар кампания етарли маблағни — 10 минг долларни тўплай олса, илк бекерлар SMART Z Printer’ни 49 долларга олиши мумкин. Чакана савдода принтер ғилоф икки марта қимматроқ туради.
Изоҳ (0)