Афғонистон шарқидаги Лағмон вилоятида 19 февраль кечаси юз берган портлаш оқибатида ўн нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, номаълум шахслар иккита қўл гранатасини турар-жойга улоқтирган. Ҳалок бўлган ўн кишининг барчаси бир оила вакиллари бўлиб, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган.
Ҳужум сабаблари номаълумлигича қолмоқда. У учун жавобгарликни шу пайтга қадар ҳеч ким зиммасига олмаган. Полиция ҳодиса юзасидан суриштирувни бошлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)