Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавуш ўғли АҚШнинг махсус кўрсатмалар бўйича қуруқликдаги қўшинларини Сурияга жойлаштиришга доир Туркия таклифи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар бермоқда.
«Икки кун аввал АҚШ Ҳарбий кучлар Бош штаби раҳбари генерал Жозеф Данфорд Туркияга ташриф буюрди. Биз Америка томонига маҳаллий мўътадил кайфиятли мухолифат кучларини қўллаб-қувватлаш учун Сурияга махсус кўрсатмалар бўйича ҳарбийлар контингентини жўнатишини таклиф қилдик», — деди Мавлуд Чавуш ўғли.
Вазир, шунингдек, «Фрот қалқони» операцияси «Сурия кучларига қуруқликда катта ёрдам бераётган Туркия махсус кўрсатмалар бўйича ҳарбийларининг маҳаллий бирлашмалар билан ҳамкорлиги» концепцияси сифатида самара бераётганлигига эътибор қаратди.
«Раккага иттифоқдаги ҳамкорларимиз, АҚШ билан бирга бориш мумкин. Биз улар учун ўзимизнинг Инжирлик авиабазамизни очиб қўйдик», — деди ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг «Фрот қалқони» номли операцияси 24 август куни бошланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)