SpaceX компанияси президенти Гвин Шотуэлл Red Dragon ҳаво кемасининг Марсга режалаштирилган илк парвози икки йилга кечиктирилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Компаниянинг ушбу янгиликка аниқлик киритишича, экипаж дастурини ривожлантириш ҳамда Falcon Heavy ракеталарини қуриш учун SpaceX’га кўпроқ ресурс керак.
Гвин Шотуэлл Falcon Heavy ракетасининг илк парвози жорий йилнинг ёзига мўлжалланганини қайд этди.
Аввалроқ SpaceX Red Dragon ҳаво кемасини Марсга 2018 йилда юборишни режалаштиргани хабар қилинган эди. SpaceX раҳбари Илон Маск таъкидлашича, мазкур қурилма «Қуёш тизимидаги исталган жойга» қўна олади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)