Афсонавий The Beatles гуруҳи аъзоси Жон Леннон жаҳли чиққан вақтда босиб, янчиб ташлаган ва кейинчалик таъмирдан чиқарилган кўзойнаги Ryedale Auction кимошди савдосида 2,9 минг фунт-стерлингга сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
BBC News’нинг маълум қилишича, кимошди савдосида Ленноннинг пиджаги ҳам сотилган. Унинг нархи савдолар давомида 10,4 минг фунт-стерлинггача етган.
Ленноннинг машҳур айлана кўзойнаги унинг ташриф қоғозига айланган эди. Унинг савдога қўйилган нусхаси қўшиқчининг амакиси Чарли Леннонга тегишли эди.
Маълум бўлишича, Жон амакиси Чарлиникига меҳмонга келганда ким биландир телефонда суҳбатлаша туриб, жаҳли чиқади ва кўзойнагини босиб янчиб ташлайди.
Жон кетгандан сўнг, Чарли кўзойнакни ахлат қутисидан олиб, таъмирга топширади. Кўзойнак ойнасининг кўплаб бўлакчалари ёпиштирилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)