Японияда кредит ташкилотларидан бирининг хизматчиси ҳамкасбларига қарата ўт очди. Бу ҳақда 15 февраль, чоршанба куни Ибараки провинцияси полициясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Камису шаҳрида компания офисида юз берди. Отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши яраланди. Босқинчи автомобилда яширинган, қуролни ҳам ўзи билан олиб кетган.
Ҳозирда полиция уни қидирмоқда.
Япония қонунларига кўра, мамлакатда ўқотар қурол харид қилиш учун рухсат олиш тақиқланган, уни сақлаш эса жиноят ҳисобланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)