Европадаги суперяхталар учун энг сара портлардан бири — Барселонанинг OneOcean Port Vell порти 160 метр узунликдаги Spanish Quay причали сотилгани ҳақида эълон қилди, деб ёзади Forbes. У суперяхталар учун дунёдаги энг йирик порт иншоотларидан биридир.
OneOcean харидорнинг исм-шарифини ошкор қилмади. Аммо YachtHarbour маълумотларига кўра, олди-сотди ҳақидаги эълон портда миллиардер Алишер Усмоновнинг дунёдаги энг сиғимдор бўлган 156 метрли «Дилбар» яхтаси пайдо бўлиши билан бир вақтга тўғри келди.
Яхта USM гуруҳининг асосий эгасига етказиб берилган вақт — 2016 йилдан буён у Барселона маринасида тез-тез пайдо бўлиб турарди. Ҳажмига қараганда, причал айнан «Дилбар» доимий тўхтаб туриши учун махсус тайёрланган.
Изоҳ (0)