ХХР шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном округида уч нафар номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениесига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 14 февраль, сешанба куни Пишань уездида юз берди. Уч нафар жиноятчи одамларга ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида ўн киши жабрланди.
Улардан беш нафари етказилган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлди, қолганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Полиция ходимлари босқинчиларнинг барчасини отиб ўлдирди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса юзасидан суриштирувни бошлади.
Шинжон-Уйғур автоном туманида мустақил Шарқий Туркистон давлатини яратиш тарафдорлари бўлган радикаллар амал қилиб, уларнинг Пекинга қаршиликлари оқибатида 1990 йилдан буён бир неча юз киши ҳалок бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)