Охирги йилларда смузи — майдаланган сабвазот, меваларга сут, йогурт ва мюсли қўшилган ичимлик жуда оммалашди. Ажойиб таъмга эга бўлган ичимликни тайёрлаш ҳам қийин эмас: севимли меваларингизни блендерга жойлаб, муз ва сут қўшасиз, сўнгра кўпиртирасиз. Бироқ ичимлик нафақат мазали, балки фойдали ҳам бўлиши учун муайян қоидаларга амал қилиш лозим.
Шошилмаслик
Тўғри, смузи жуда тез тайёр бўлади, бироқ бу уни уч сонияда тайёрлаш кераклигини англатмайди. Oптимал вариант — жараён учун 1—2 дақиқа сарфлаш.
Қуюлтиргич қўшинг
Смузи жуда суюқ бўлмаслиги лозим. Кремсифат таркибга эришиш учун ичимликка қуюлтиргич қўшинг. Этли мевалар — шафтоли, ўрик, банан кабилар бу вазифани ажойиб тарзда уддалайди.
Шакар қанча кам қўшилса шунча яхши
Идеал смузи учун шакар қўшманг. Реза мевалар, музлатилган банан ва хурмо ичимликни шакарсиз ҳам ширин қилади. Агар ичимлик жуда ширин чиққан бўлса, унга лимон ёки лайм шарбати қўшиш орқали хатоликни тўғрилаш мумкин.
Жуда кўп масаллиқ қўшманг
Блендерга бир вақтнинг ўзида барча фойдали маҳсулотларни солиш истаги бўлса ҳам, уч ёки тўрт хил маҳсулотдан фойдаланишни тавсия этамиз. Акс ҳолда унинг таъми ғалати чиқиши мумкин, айниқса сабзавотлар қўшилганда.
Хом мевалар қўшманг
Хом мевани истеъмол қилишни истамайсиз, шундай эмасми? Шунинг учун уни смузига ҳам қўшманг. Биринчидан, у яхши майдаланмайди, иккинчидан мазаси ҳам ширин чиқмайди.
Тажриба қилиб кўришдан чўчиманг!
Изоҳ (0)