Пекин расмийлари 2017 йилда илк бор Хитой пойтахтида одамнинг H7N9 парранда гриппига чалиниш ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда 12 февраль, якшанба куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Бемор Хэбэй провинциясига қўшни Ланфан шаҳрида истиқомат қилувчи 68 ёшли Чжан исмли эркак эканлиги аниқланди. Ҳозирги пайтда у шифохонада оғир аҳволда эканлиги маълум қилинмоқда.
Эркакда касаллик белгилари 29 январь куни юзага чиқа бошлаган. Унга маҳаллий шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг, 6 февраль куни Пекинга кўчирилган. 11 февраль, шанба куни пекинлик шифокорлар унинг парранда гриппига чалинганлигини тасдиқлади.
ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига қараганда, 2016 йилнинг декабрь ойи бошидан буён Хитойда одамларнинг H7N9 парранда гриппига чалиниши билан боғлиқ 106 та ҳолат аниқланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)