Анголадаги футбол учрашувларидан бири кўнгсизлик билан якунланди, деб ёзди «Чемпионат». Мамлакат шимолида жойлашган Уиже шаҳрида биргина футбол учрашувидан кейин 17 кишининг жасади топилди.
Маҳаллий «Санта Рита» ва «Рекреативо» клублари ўртасидаги учрашув вақтида мухлислар бир-бирининг устига чиқиб кетиб қолган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ишқибозлар учрашув олдидан стадион дарвозасини эгаллашга ҳаракат қилиши оқибатида оломонни бошқариб бўлмай қолган.
Кўнгилсиз воқеадан кейин 17 кишининг ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинди. 5 нафар ишқибоз жиддий жароҳат билан шифохонага етказилган. 76 киши турли даражадаги тан жароҳатлар олган.
Мана шундай воқеага қарамай, футбол учрашуви якунлаб қўйилди ва унда меҳмон жамоа футболчилари 1:0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)