Туркия ва Россия Сурияда турк аскарлари ҳалокати билан боғлиқ ҳодисадан сўнг комиссия ташкил қилади. Бундан келажакда бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш мақсади кўзланган. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Юз берган ҳодисадан сўнг комиссия ташкил этилади. Уни ташкил этишдан мақсад — келажакда бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳаракатлар мувофиқлигини кучайтиришдир», — дейди нашр суҳбатдоши.
«Бу ҳодиса шубҳасиз ҳар иккала мамлакатни оғир вазиятга солди. Бироқ Туркия Қуролли кучлари аввал бошдан оқилона позицияни эгаллади. Россия томони билан президент ва бош вазир даражасидаги зарур музокаралар ўтказилди. Туркия томони ҳодиса юз берган пайтдан бошлаб Россия Федерацияси эгаллаган позицияни қониқиш билан қарши олди», — дейди Туркия Қуролли кучлари вакили.
Бош штаб вакили, шунингдек, охирги пайтларда Туркия ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларда, жумладан, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳада ҳам ижобий воқеалар юз берганлигини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)