• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда аграр соҳанинг янги лойиҳалари билан танишди

    10 февраль куни Сурхондарёга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз туманидаги Gold Agro Fresh агрофирмаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Gold Agro Fresh агрофирмаси сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уларни экспорт қилишга ихтисослашган истиқболли лойиҳалардан биридир. Қиймати 35 миллион АҚШ доллари бўлган корхонанинг замонавий иссиқхоналарида йилига 30 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 1000 иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ҳозирда 20 гектарлик 15 блокда помидор, гулкарам, брокколи, рукколо ва ялпизнинг харидоргир навлари ўстирилмоқда. Барча 70 блок ишга тушгач иссиқхоналар 100 гектардан ошади. Бундан ташқари, 434 гектар ерда мавсумий экинлар экилиб, 23 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 2 минг 100 кишини иш билан таъминлаш, келгусида 100 гектар ерда интенсив боғ яратиш режалаштирилган.

    Президент бу ерда етиштириладиган маҳсулотларнинг турини кенгайтириш, 5 минг гектарда анор, 5 минг гектарда лимон етиштиришни йўлга қўйиш, одамларнинг даромадини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

    Давлат раҳбари шу ернинг ўзида мева-сабзавотчилик, паррандачилик, чорвачилик каби тармоқлардаги истиқболли лойиҳалар билан ҳам танишди.

    Ангор туманида қурилаётган мева-сабзавотларни етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган Angor Gold Fruits масъулияти чекланган жамияти лойиҳасига мувофиқ 530 гектар интенсив боғ, уч минг тонна мева-сабзавотларни сақлаш имкониятига эга музхона қурилиши кўзда тутилмоқда.

    Жарқўрғон туманида қурилиши режалаштирилаётган «Фабулло строй сервис» масъулияти чекланган жамияти ҳам мева-сабзавот етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган.

    Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 янги иш ўрни яратилади. Замонавий иссиқхонада 600 тонна мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади ва экспорт қилинади. Сиғими 2 минг тонна бўлган замонавий музлатгичда йил давомида 6 минг тонна маҳсулот айланади. Мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ускунасининг қувватини йилига 8 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

    Президент бу борада ишлар самарадорлигини ошириш, мева-сабзавотларнинг ноанъанавий турларини кўпроқ экиш ва қайта ишлаш, экспортни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Қизириқ туманида Халқ банки томонидан икки минг бош қорамол боқишга мўлжалланган замонавий чорва комплекси барпо этилмоқда. 762 гектар майдонда қурилаётган ва қиймати 11,5 миллиард сўм бўлган ушбу мажмуада йилига тўрт минг тонна сут, икки юз тонна гўшт ишлаб чиқарилади. 2,5 миллиард сўмлик замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланадиган корхонада юздан ортиқ киши меҳнат қилади.

    Президент чорвачилик комплекслари ёнида агрофирмалар ташкил этиб, сут ва гўштни қайта ишлаш, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаб, экспортга йўналтириш зарурлигини таъкидлади.

    Музробот туманида паррандачилик комплекси ташкил этилмоқда. Лойиҳа қиймати 5,5 миллион доллар бўлган мазкур паррандачилик комплексида йилига 59,1 миллион дона тухум, 1,4 миллион дона жўжа ва 198 тонна товуқ гўшти етиштириш, 100 иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

    Жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши мўлжалланаётган паррандачилик комплексининг умумий майдони 15 гектар бўлиб, шундан 2,5 гектарида ишлаб чиқариш бинолари жойлашади.

    Одамларга жўжа ва ем етказиб бериб, оилаларнинг фаровонлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, «Шеробод пахта тозалаш» акциядорлик жамиятида ингичка толали пахта хом ашёсини қайта ишлаш корхонаси, зараркунандаларга қарши курашишга қаратилган ишланмалар, лимон ва писта етиштиришга ихтисослашган плантациялар лойиҳалари билан танишди.

    Давлат раҳбари Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ерда олиб борилаётган реконструкция ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    10.02.2017, 14:03   Изоҳ (0)   61947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Murad Buildings нафақат одамлар учун уй қуради…

    10.02.2017, 12:32

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

    10.02.2017, 11:10

    Абдуҳалил Маврулов: Нафс балосидан қутулиш инсонни кўкларга кўтаради, жамиятни поклантиради, одамларни виждон азобидан қутқаради

    10.02.2017, 09:53

    Равшан Эрматов «Ориент Финанс» банкида MasterCard картасини очди

    10.02.2017, 08:00

    Шавкат Мирзиёев пайшанбани жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилишни таклиф этди

    10.02.2017, 00:18

    Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари фаолиятини танқид қилди

    09.02.2017, 23:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Энди президентликка номзодимни қўймайман” — Беларусь президенти

    Дунё | 9 август, 19:35

    “Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

    Спорт | 9 август, 19:31

    Танқид ва гумонларга дуч келган машҳур турк жуфтликлари

    Кино | 9 август, 19:01

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

    Ўзбекистон | 9 август, 18:26

    “АҚШ ҳарбийлари мамлакатга киритилмайди” — Мексика президенти

    Дунё | 9 август, 18:15

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46

    Эксперт Ҳабиб ва Конор ўртасидаги реванш жанг нега ўтказилмаганини очиқлади

    Спорт | 9 август, 17:45

    “Калмар ўйини” қандай суратга олинган: машҳур сериалнинг яратилиш тарихи ҳақида

    Кино | 9 август, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.