2017 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мажлислар залида Ўзбекистон халқ артисти, устоз санъаткор Бахтиёр Ихтиёров билан «Бахти кулган Бахтиёр» деб номланган ижодий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда санъатшунослар, актёрлар, Бахтиёр Ихтиёров шогирдлари ва яқинлари билан биргаликда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари қатнашди.
Тадбир аввалида Б.Ихтиёров асосий ролларни ижро этган «Ёр-ёр» ва «Ажойиб хаёлпараст» бадиий фильмларидан парчалар намойиш этилди. Тадбирни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси илмий котиби Қ.Турсунов очиб берди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Х.Саъдиев, М.Матчонов, С.Раметова, Т.Бекназаров, Ғ.Хожиев, Ўзбекистон халқ артисти М.Ражабов ва бошқалар сўзга чиқиб, Бахтиёр Ихтиёровнинг инсонийлик хислатлари, ижоди, ўзбек театр ва кино санъати ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди.
Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров тадбир ташкилотчиларига ва иштирокчиларига, ҳамкасблари ва шогирдларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир қатнашчилари кўрсатилган фильм парчаларидан, фотосуратлардан олган ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)