Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучларининг «Томагавк» қанотли ракеталари билан жиҳозланган сувости кемаларининг аксарият қисми бузуқ ҳолатда. Бу ҳақда The Sun газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, Trafalgar ва Astute туридаги еттита сувости кемасидан бир қисми таъмирлашда, бошқалари ҳам яқин вақт ичида таъмирдан чиқариш учун юборилади.
Astute турига мансуб фақат битта сувости кемаси денгизда техник хизмат кўрсатишни якунлаш бўйича синовларда бўлиб, у ҳам яқин вақт ичида вазифасини бажаришга кириша олмайди.
Нашрнинг таъкидлашича, бир неча ўн йилдан бери биринчи марта Буюк Британия ҳаракатдаги кўп мақсадли сувости кемасига эга эмас. Мудофаа бошқармалари раҳбари бу маълумотни мамлакат бош вазири Тереза Мэйдан астойдил яшираётганлиги маълум қилинмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)