Шу йилнинг 27 май куни бўлиб ўтадиган футбол бўйича Испания кубогининг финал учрашуви ҳозирданоқ кенг муҳокама этилмоқда.
Каталониянинг «Барселона» клуби кетма-кет тўртинчи бор ҳал қилувчи ўйинга етиб келди. 2014 йилнинг финалида «Қироллик клуби»и айнан «Барселона»ни таслим қилиб, Қирол кубогини ўзиники қилиб олган олганди. Шундан кейин «Реал» финалга қадар етиб кела олмади. Жорий мавсумда эса Зинедин Зидан жамоаси чорак финалда «Сельта» довонидан ўта олмади.
«Барселона» Испания кубогининг сўнгги икки финалини «Сантьяго Бернабеу»да ўтказишни истаган бўлса-да, бироқ амалда бундай бўлмади. 2015 йил бўлиб ўтган «Атлетик»ка қарши финалга «Камп Ноу» мезбонлик қилди. 2016 йил эса Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз стадионини «Севилья» — «Барселона» (0:2) ўйини учун тақдим этди.
2017 йилги финалда Каталония клуби Витория провинциясидан бўлган «Алавес»га қарши саф тортади. Ҳал қилувчи ўйиннинг қайси стадионда ўтиши кенг муҳокама этилмоқда.
«Sports.ru» нашрининг хабар беришича, «Алавес» финалнинг «Сан Мамес»да ўтишини истайди. Бунга асосан 2 та сабаб кўрсатилган. Биринчидан, «Сан Мамес» Виториядан бор-йўғи 62 километр узоқликда жойлашган. Иккинчидан, унинг эгаси ҳисобланган «Атлетик» мухлислари финалда катта эҳтимол билан баскларга тегишли бўлган «Алавес»ни қўллаб-қувватлайди.
Муҳокамалар давом этаётган бир вақтда «Реал» президенти Фларентино Перес катта саҳнага чиқиб, «Сантьяго Бернабеу» мавзусини ёпишга ҳаракат қилди.
Финал «Сантьяго Бернабеу»да ўтмайди. Чунки май ойидан биз стадионда таъмирлаш ишларини бошлаймиз. Шунинг учун муҳокамага ўрин ҳам йўқ.
Изоҳ (0)