Янги Зеландиянинг Чалмерс портида Emerald Princess круиз лайнерида портлаш юз бериши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 9 февраль, пайшанба куни Radio New Zealand хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, ҳалок бўлган киши экипаж аъзоси бўлган, йўловчилардан ҳеч бири жароҳат олмаган. Гувоҳларнинг айтишича, катта эҳтимол билан кеманинг орқа қисмида газ баллони портлаган. Лайнернинг ўзига жиддий зарар етмаган.Маълумот учун, Emerald Princess круиз лайнери 3 000 йўловчи ва 1,2 минг экипаж аъзосини ўз ичига сиғдира олади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)